Маданият

Жаҳон кино юлдузларининг Тошкент халқаро кинофестивалига ташриф буюриши кутилмоқда

© SputnikНачал работать штаб рабочей группы Ташкентского международного кинофестиваля
Начал работать штаб рабочей группы Ташкентского международного кинофестиваля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
“Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивалининг махсус ишчи гуруҳи ўз иш фаолиятини бошлади.
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Бугун “Ипак йўли дурдонаси” ХIIIТошкент халқаро кинофестивали ишчи гуруҳи – штаби ўз фаолиятини бошлади. Унинг тўлақонли фаолият юритиши учун “Ўзбекфильм” киноконцернида алоҳида павильон ташкил этилган, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
“Бугунги тадбир баҳона турли ташкилотларнинг ижодий кучларини бирлаштиришни ният қилганмиз, - дейди Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов. - Биз ушбу киноанжуманни юқори даражада ўтказишимиз лозим, чунки жуда кўп хорижлик ижодкорлар, Тошкент фестивалининг илгариги иштирокчилари ҳам шундай истак билдиришаяпти – токи эски анъаналар янги шаклда давом этсин”.
© SputnikНачал работать штаб рабочей группы Ташкентского международного кинофестиваля
Начал работать штаб рабочей группы Ташкентского международного кинофестиваля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Начал работать штаб рабочей группы Ташкентского международного кинофестиваля
Агентлик матбуот хизмати маълумотларига кўра, Тошкент фестивалининг тарихи синчиклаб ўрганиб чиқилган – ўша пайтда қандай тадбирлар ўтказилган, қандай ўзига хосликлар бўлган – ва буларнинг барчаси 28-сентябрь – 3-октябрь кунлари бўлиб ўтадиган фестивальда янги кўринишда акс этади.
Фестиваль кун тартиби ниҳоятда тиғиз, шу сабабли анжуман доирасидаги ижодий тадбирлар анча олдинроқ бошланади. Мисол учун, 6-30 сентябрь кунлари “Адиблар хиёбони” туркумидаги фильмлар намойиши бўлиб ўтади.
“Дунё киноси янги Ўзбекистонда” ёш киноижодкорлар фестивалида иштирок этиш учун шу пайтга қадар 2000 та фильм тақдим этилди. Ишчи гуруҳ уларни кўриб чиқишни бошлади.
© SputnikНачал работать штаб рабочей группы Ташкентского международного кинофестиваля
Начал работать штаб рабочей группы Ташкентского международного кинофестиваля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Начал работать штаб рабочей группы Ташкентского международного кинофестиваля
Яна бир қизиқарли тадбир – “Кино 5 кунда” деб номланади. Унга кўра, ҳар бири тўрт кишидан иборат ижодий гуруҳлар Ўзбекистоннинг тарихий ва эътиборга молик масканларига юборилади. Улар беш кун давомида фильм яратиб, ҳайъат ҳукмига ҳавола этади. Бу йўналиш ҳам хорижликларда кучли қизиқиш уйғотяпти.
“Мазкур кино байрами ёшлар учун улкан маҳорат мактаби вазифасини ўтайди. Ёшлар мен ҳам фестивальда қатнашсам, деб орзу қилади, шунга интилади”, - дейди таниқли кинорежиссёр Ҳилол Насимов.
Кўпчиликни қизиқтирган саволлардан бири – фестивалга жаҳон кино юлдузлари ҳам ташриф буюрадими? Агентлик бош директорининг сўзларига кўра, бугунги кунда машҳур ижодкорларнинг иштироки бўйича бир қанча келишувларга эришилган, яна айримлари билан музокаралар давом этмоқда.
“Лекин ҳозирча уларнинг кимлиги сир бўла қолсин, вақти келганда, албатта ошкор қилинади”, - деди Фирдавс Абдухолиқов.
Фестиваль доирасида энг аҳамиятли воқеалардан бири 1 октбрь куни бўлиб ўтиши кутилаяпти – шу куни Бутунроссия давлат кинематография институти филиалининг очилиш маросими ўтказилади. Дарвоқе, фестивалда россиялик киноижодкорлар ҳам бир нечта фильм билан иштирок этади.
Бугунги кунда киноанжуман дастуридан ўрин олган картиналарни ўзбекчалаштириш ишлари давом этмоқда. Улар нафақат пойтахтда, балки Республиканинг барча ҳудудларида намойиш этилади. Шу мақсадда 30-сентябрь куни Тошкентда ва вилоятларда ўнга яқин янги кинотеатрлар очилади.
Места в кинозале - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2021
Маданият
Тошкент халқаро кинофестивали ўтказиладиган сана маълум бўлди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала