Жамият

Ўзбекистонликларни Россиядан олиб келиш учун иккита махсус поезд қатнови йўлга қўйилади

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Фотобанкка ўтишПосадка на вывозной поезд из Ростова-на-Дону в Узбекистан
Посадка на вывозной поезд из Ростова-на-Дону в Узбекистан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
“Волжский – Тошкент” ва “Толятти – Тошкент” йўналишида йўловчи поездларнинг махсус рейси йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ пандемия даврида Россияда қолиб кетган фуқароларни мамлакатга олиб келиш мақсадида иккита махсус поезд қатновини йўлга қўяди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Волжский – Тошкент” йўналишида 483-сонли йўловчи поезд 2021 йил 27 август куни соат 20:57 да "Волжский - Тошкент" йўналишида ҳаракатини амалга оширади.
Шунингдек, 30 август куни “Тольятти – Тошкент” йўналишида 446-сонли йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилади. Бу поезд Тольятти вокзалидан соат 12:35 да жўнайди.
Вакцинация от COVID-19 в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Миграция
Россияга кетаётган мигрантлар эмланиши шартми - мутахассис жавоби
Таъкидланишича, мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” ҳамда “Тольятти-Тошкент” йўналишларига чипталар сотилади.
Чипталарни e-ticket.railway.uz веб-сайти орқали электрон тарзда харид қилиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала