Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

ОАВ: Америка МРБ раҳбари “Толибон”* сиёсий офиси етакчиси билан яширинча учрашди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишУильям Бернс и Майкл Макфол посетили МИД РФ
Уильям Бернс и Майкл Макфол посетили МИД РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
“The Washington Post” АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори “Толибон”* ҳаракати сиёсий етакчиларидан бири билан яширинча учрашганини хабар қилди.
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. АҚШ Марказий разведка бошқармаси (Central Intelligence Agency, CIA) директори Уильям Бернс “Толибон”* ҳаракати сиёсий етакчиларидан бири Абдул Ғани Бародар билан яширинча учрашди. Бу ҳақда “The Washington Post” Америка маъмуриятидаги манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Таъкидланишича, учрашув 23 август куни Кобулда бўлиб ўтган. Бу толиблар Афғонистонни эгаллаб олгандан кейин АҚШ ва улар ўртасидаги бундай даражадаги биринчи музокаралар экани айтилмоқда.
Нашрнинг ёзишича, АҚШ президенти Жо Байден Бернсни Кобулга у ерда авакуация ишларини ўтказиш муносабати билан юборган. Тахмин қилинишича, учрашувда томонлар 31 куни якунланиши керак бўлган Кобулдаги НАТО мамлакатларининг эвакуация муддатини узайтириш масаласига тўхталишган.
Американский военный в аэропорту Кабула, 20 августа 2021 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
“Толибон” АҚШ учун “қизил чизиқ” белгилади
МРБ бу хабар юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.
Бародар толибларнинг биринчи ҳукуматида мудофа вазирининг ўринбосари лавозимини эгаллаган эди. 2010 йилда у МРБ ва Покистон махсус хизматларининг қўшма операцияси натижасида ҳибсга олинган. Кейинги саккиз йилни қамоқда ўтганган. 2018 йилда уни озод қилишди, бу Вашингтон ва толиблар ўртасидаги сиёсий келишувларнинг биринчи қадами бўлди. 2020 йилда Бародар Қатарда АҚШ билан битим имзолади, у Америка қўшинларини Афғонистон олиб чиқиб кетишни назарда тутарди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Боевики движения Талибан* (террористическая организация запрещенная в РФ) во время патрулирования в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Президент керакмас: Афғонистонни бир неча киши бошқаради
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала