ОАВ: собиқ афғон вазири Германияда курьер бўлиб ишламоқда

© Depositphotos.com / PuhhhaДевушка получает посылку
Девушка получает посылку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Афғонистоннинг собиқ алоқа ва ахборот технологиялари вазири Саид Аҳмадшоҳ Садат 2020 йилдан буён Германияда яшайди ва озиқ-овқат етказиб берувчи бўлиб ишлайди. Бу ҳақда “Leipziger Volkszeitung” газетаси хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Садат 2018 йилгача Афғонистон ҳукуматида ишлаган. Ўша пайтда унинг асосий вазифаларидан бири телекоммуникация тармоқларини кенгайтиришдан иборат бўлган.
У 2020 йил декабрида Германияга келган ва пули тугагандан кейин иш топган.
“Энди оддий ҳаёт кечирмоқдаман”, - дея унинг сўзларини келтиради газета. Эркак келажакда “Telekom” компаниясига ишга киришга умид қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0