Президент Экоқўмита раисини ишдан бўшатди

© Государственный комитет Узбекистана по экологии и охране окружающей средыАлишер Максудов
Алишер Максудов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Oбуна бўлиш
Алишер Мақсудов 2020 йил ноябрида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси сифатида иш бошлаган эди.
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.
Таъкидланишича, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши кескин танқидий руҳда ўтмоқда.
Алишер Мақсудов соҳадаги тизимли муаммолар ҳал қилинмагани ва йўл қўйилган камчиликлар учун ишдан бўшатилган.
У 2020 йил ноябрида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси сифатида иш бошлаган эди.
Алишер Мақсудов 1974 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
2017 йилдан Экоқўмита раиси лавозимига тайинлангунга қадар "Ўзпахтасаноат" АЖ бошқаруви раиси лавозимида меҳнат қилган.
Янгиликлар лентаси
0