Иқтисод

Россия "Агроэкспресс"лари Ўзбекистонга "яшил йўлак"дан кириб боради

© СС0 / Unsplash / CHUTTERSNAPГрузоперевозки
Грузоперевозки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришда икки мамлакат ўртасидаги етказиб бериш муддатларини қисқартиришга хизмат қилади
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон тезлаштирилган рефрижераторли контейнерли поездларда экспорт учун агросаноат мажмуаси юкларини ташиш маршрутини ишга тушириш механикаси тўғрисида келишиб олдилар.
Бу ҳақда Россия экспорт маркази хабар бермоқда.

"Ҳужжат божхона, санитария ва фитосанитария тартиб-таомилларини такомиллаштириш, икки мамлакат ўртасида товарларни олиб ўтиш тартибини соддалаштириш, икки давлатнинг давлат органлари ўртасида рақамлаштириш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун ўзаро таъсир форматини белгилайди, шунингдек инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аниқ амалий чораларни ўз ичига олган", - дейилади хабарда.
Во время подписания документов по итогам российско-узбекистанских переговоров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Жамият
Россия Ўзбекистон билан ҳамкорликда Гидрометеорология факультетини ташкил этди
Шундай чоралардан бири - бу "яшил йўлак" тамойили бўйича "Агроекспресс" мунтазам маршрут бўйича қатновчи поездлар қатновини ташкиллаштиришдир, бу икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш муддатларини қисқартиришга хизмат қилади.
Россия озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган илк "Агроэкспресс" Ўзбекистонга жорий йил куз фаслида юборилади, етказиб бериш муддати 7 кундан ошмайди.
РЭМ бош директори Вероника Никишинанинг сўзларига кўра, икки мамлакат назорат қилувчи органларининг келишилган ҳаракатлари туфайли россиялик экспортчилар етказиб беришнинг узлуксиз каналига эга бўлишади ҳамда товарлар чегарадан тезлаштирилган ҳолатда ўтиши таъминланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала