Ҳодисалар

Тошкентда эркак ўғли билан уришиб қолган 11 ёшли болани дўппослади

Кулак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Чилонзорда болалар тортишувига аралашган ота 11 ёшли болани уриб, жароҳат етказди.
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида катта ёшдаги киши ёш болани ураётгани акс этган видео тарқалди.
Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, 22 август куни Д.Ў. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўғлини урган қўшнисига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Аниқланишича, шу куни соат 14:00 ларда Чилонзор тумани 8-мавзеда истиқомат қилувчи ёш болалар ўзаро уришиб қолган. Уларнинг тортишувига болалардан бирининг отаси 35 ёшли Қ.Б. аралашган. У вояга етмаган 11 ёшли бола К.А.ни уриб, тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Вояга етмаган К.А.га етказилган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала