Дунёда

Хитой марсоходи Марс бўйлаб бир километрдан ошиқ юриб қўйди

© REUTERS / NASA/JPL-CaltechПоверхность Марса
Поверхность Марса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Миссиянинг бош мақсади – сайёрада ҳаёт аломатларини топиш, шунингдек, келажакда ерликлар Марсда яшай олишлари мумкин-мумкинмаслигига аниқлик киритишдан иборат.
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Хитойнинг "Чжужун" аппарати Марс сатҳи бўйлаб бир километрдан ортиқ масофани босиб ўтди, деб хабар қилди ХХР Марказий телевидениеси.
Канал маълумотларига кўра, марсоход Қизил сайёра ландшафтининг ўзига хосликлари, унинг тупроғи ва об-ҳавоси ҳақида маълумот тўплаган.
Curiosity Rover марсоходи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2016
Маданият
NASA марсоходи Марс қуми намуналарини ўрганишга киришди
Хитойнинг Марсни тадқиқ қилиш учун мўлжалланган "Тяньвэнь-1" аппарати ўтган йилнинг 23 июлида Хайнань оролида жойлашган космодромдан учирилган эди. "Чжужун" марсоходи 15 май куни Марснинг жанубий қисмидаги Утопия номли яланглигида қўнди.
Миссиянинг бош мақсади – сайёрада ҳаёт аломатларини топиш, шунингдек, келажакда ерликлар Марсда яшай олишлари мумкин-мумкинмаслигига аниқлик киритиш.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Марсда NASAнинг Curiosity (2012-йилнинг августида қўнган) ва Perseverance (2021-йилнинг феврали) марсоходлари мавжуд. Аппаратлар чуқур геологик ва геокимёвий тадқиқотларни ўтказиБ атмосферани ўрганишмоқда, сув ва органикани излаш билан шуғулланиб, сайёра сатҳини суратга тушириш билан шуғулланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала