“Заҳри қотил”: Тошкентда 1,3 тонна гиёҳванд моддалар ёқиб юборилди — видео

© Sputnik / Дильшода РахматоваМероприятие по уничтожению наркотических средств
Мероприятие по уничтожению наркотических средств  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Oбуна бўлиш
Ўтган йили республикада ноқонуний муомаладан 1,54 тонна гиёҳванд моддалар мусодара қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,5 фоизга кўп.
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати 24 август куни республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳванд моддаларини йўқ қилиш бўйича навбатдаги тадбир ўтказди.
1 350 кг яқин гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди.
Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 6032 та, яъни аввалги йилга нисбатан 20 фоиз кўпроқ жиноят фош этилган.
Улардан 1814 таси наркотик моддаларни ўтказиш-сотиш, 304 таси контрабанда, 1521 таси таъқиқланган ўсимликларни етиштириш, 49 таси бангихоналар ташкил этиш билан боғлиқ бўлган бўлса, бошқа турдаги наркожиноятлар 2344 тани ташкил этган.
2020 йилда республикада ноқонуний муомаладан 1 тонна 542,6 кг ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,5 фоизга кўп наркотик моддалар мусодара қилинган.
Улар 28,4 кг – героин, 124,1 кг – опий, 323,9 кг – кўкнор, 127,3 кг - гашиш мойи (наша мойи), 223,9 кг – гашиш, 692,8 кг – марихуана, 279,4 гр – кокаин, 1229,7 гр. - синтетик наркотик моддалар, 446.98 гр - бошқа наркотик моддалар (эутилон - амфетамин гуруҳига оид этилон наркотик моддасининг аналоги, метамфетамин, мефедрон, ЛСД (лизергин кислотаси) ва бошқа турдаги наркотик моддалар) ва 19,96 кг - таркибида наркотик моддалар бўлган дори воситалардир.
Янгиликлар лентаси
0