Иқтисод

Биринчи ярим йилликда қайси соҳалар энг кўп бюджет маблағларини ўзлаштирган

© Pexels / KuncheekМужчина считает деньги
Мужчина считает деньги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
2021 йил биринчи ярим йилликда ўтказилган 3 480та назорат тадбирларида 372,7 млрд сўм миқдорида бюджет интизоми бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар аниқланди.
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Ўзбекистон Молия вазирлиги 2021 йил биринчи ярим йиллигида давлат ташкилотларида ўтказилган текширувлар натижасида аниқланган молиявий молиявий қонунбузилишлар ҳақида маълумот берди.
Назорат тадбирларида 372,7 млрд сўм миқдорида бюджет интизоми бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар аниқланган.
Ҳисобот даврида бюджет ташкилотларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича аниқланган молиявий қонунбузилиш ҳолатлари 120,1 млрд сўмни, шундан нақд пул маблағларини ўзлаштириш ва камомадларга йўл қўйиш ҳолатлари 25,4 млрд сўмни ташкил этган.
Вазирликлар ва ташкилотлар бўйича қонунбузилиш ҳолатлари:
Халқ таълими вазирлиги - 65,2 млрд сўм миқдорида қонунбузилиши, бу 2020 йилнинг мос даврига (21,5 млрд сўм) нисбатан 3 мартага кўпроқ;
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси - 59,3 млрд сўм миқдорида қонунбузилиши (2020 йилнинг биринчи ярим йилида 981 млн сўм);
Мактабгача таълим вазирлиги - 59,2 млрд сўм миқдорида қонунбузилиши, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,5 мартага кўпроқ (7 млрд сўм);
Соғлиқни сақлаш вазирлиги - 41,7 млрд сўм миқдорида қонунбузилиши, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 мартага кўпроқ (14,1 млрд сўм).
Жумладан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 24,1 млрд сўм, Сув хўжалигида (6,8 млрд сўм), Жисмоний тарбия ва спорт (6,4 млрд сўм), Олий ва ўрта махсус таълими (5,2 млрд сўм), Бандлик ва меҳнат муносабатлари (4,5 млрд сўм), Қишлоқ хўжалиги (4,2 млрд сўм), Мудофаа (3,2 млрд сўм), Маданият (2,6 млрд сўм) вазирликлари ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш (4,7 млрд сўм), Ўрмон хўжалиги (4,4 млрд сўм), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш (3,1 млрд сўм) давлат қўмиталари ва улар тизимидаги бюджет ташкилотларида ҳам йирик миқдорда молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Бундан ташқари, ҳокимликлар (5 млрд сўм), ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармалари (5,6 млрд сўм), ҳокимликлар ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари (55,8 млрд сўм)да ўтказилган назорат тадбирларида ҳам молиявий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Молиявий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган ҳудудлар қўйидагича:
Сирдарё (52,8 млрд сўм)
Андижон (33,2 млрд сўм)
Жиззах (28,3 млрд сўм)
Тошкент (24,1 млрд сўм)
Фарғона (19,6 млрд сўм)
Сурхондарё (18,6 млрд сўм)
Қашқадарё (15,6 млрд сўм)
Самарқанд (15,5 млрд сўм)
Бухоро (11 млрд сўм)
Наманган (10,4 млрд сўм)
Хоразм (8,7 млрд сўм)
Навоий (2,1 млрд сўм)
Тошкент шаҳрида (21,1 млрд сўм)
Қорақалпоғистон Республикасида (29,1 млрд сўм).
Бюджет қонунчилигини бузганлиги учун бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 12 нафар раҳбар ва бошқа мансабдор шахсларига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузилиб, кўриб чиқиш учун маъмурий судларга юборилган.
Бундан ташқари, 2 696та назорат тадбирларида аниқланган 369,9 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала