Британия элчиси Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаСпецпредставитель президента Узбекистан по Афганистану Исматулла Иргашев и Чрезвычайный и Полномочный посол Великобритании в Узбекистане Тим Торлот
Спецпредставитель президента Узбекистан по Афганистану Исматулла Иргашев и Чрезвычайный и Полномочный посол Великобритании в Узбекистане Тим Торлот - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
Oбуна бўлиш
Буюк Британия элчиси Афғонистондаги дипломатик ваколатхоналарни эвакуация қилишда фаол ёрдам кўрсатгани учун Ўзбекистон раҳбариятига самимий миннатдорлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлот билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Унда Буюк Британия элчиси транзит орқали Ўзбекистон ҳудудидан ўтаётган Афғонистондаги дипломатик ваколатхоналарни, шунингдек, маҳаллий афғон ходимларини эвакуация қилишда фаол ёрдам кўрсатгани учун Ўзбекистон раҳбариятига самимий миннатдорлик билдирди.
Мулоқотда Афғонистондаги ҳозирги вазият, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Томонлар, шунингдек, Афғонистон йўналишида Ўзбекистон-Британия ўзаро муносабатларининг устувор йўналишларини муҳокама қилишди.
Эвакуированные из Афганистана в самолете Airbus A400 ВВС Германии в Ташкенте, Узбекистан. Снимок сделан 21 августа 2021 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Германия Кобулдан Тошкент орқали икки мингдан зиёд кишини эвакуация қилди
Янгиликлар лентаси
0