Жамият

Коронавирусдан даволанаётганлар сайловда қандай овоз беради

© Sputnik / Рамиз БахтияровИзбирательная урна на парламентских выборах в Узбекистане
Избирательная урна на парламентских выборах в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
Пандемия даврида президент сайловини ўтказишга оид йўриқнома ишлаб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Ўзбекистонда президент сайлови жараёнларига қатнашувчиларнинг коронавирусга чалинишининг олдини олиш мақсадида йўриқнома ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Йўриқномани ишлаб чиқишда Корея Республикаси, Россия, Қозоғистон мамлакатларининг пандемия даврида сайлов ўтказиш тажрибаси ўрганилган ва IFES халқаро сайлов фонди тавсиялари инобатга олинган.
Қурбоновнинг сўзларига кўра, коронавирус беморларини даволашга мўлжалланган муассасалага ёпиқ сайлов участкалари мақоми берилган.
Мустақил юриш имконияти бўлган беморлар шифохоналарда махсус тайёрлаган хоналарда овоз беришлари ташкиллаштирилади.
Коронавирус инфекциясидан уй шароитида даволанаётган сайловчининг турган (яшаш) жойида овоз бериш ташкил этилади.
Сайловчи ва комиссия аъзолари ўртасида ижтимоий масофа сақланган ҳолда сайловчининг шахси аниқланади, сўнг комиссия аъзоси сайловчига целлофан пакетга солинган тўпламни ва имзо қўйиши учун сайловчилар рўйхатидан кўчирмани беради. Сайловчи ниқоб ва қўлқопни таққан ҳолда сайлов бюллетенини олганлиги ҳақида сайловчилар рўйхати кўчирмасига имзо қўяди. Сайловчига яширин овоз бериш ҳуқуқи таъминланади. Шундан сўнг, сайловчи сайлов бюллетенини кўчма сайлов қутисига ташлайди.
Сайлов жараёни иштирокчилари ҳимоя ниқобларидан фойдаланиши, ижтимоий масофага риоя қилишлари лозим.
Округ ва участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларга бириктирилган тиббиёт ходими сайлов комиссиялари биноларининг кириш қисмида ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчайди, антисептик восита билан қўлларини дезинфекция қилади ва ҳимоя ниқобида бўлишини назорат қилади, заруратига кўра ҳимоя ниқоби беради.
Как голосовали узбекистанцы в Москве на парламентских выборах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Сиёсат
Ўзбекистонда президент сайлови учун округлар тузилди
Сайлов куни овоз бериш бошланишидан камида олти соат олдин барча участка сайлов комиссияларининг овоз бериш бинолари ва хоналари зарарсизлантирилади.
Сайловчилар ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг тана ҳарорати 37° С ва ундан юқори бўлган тақдирда улар овоз бериш хонасига киритилмайди.
Бунда, тана ҳарорати 37° С ва ундан юқори бўлган сайловчилар учун алоҳида ажратилган жойларда (бинонинг кириш қисми ва бошқалар) икки нафар участка сайлов комиссияси аъзоси ҳозирлигида кўчма сайлов қутилари ва кабиналаридан фойдаланган ҳолда яширин овоз бериш ҳуқуқи таъминланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала