Мирзиёев ва Покистон ТИВ раҳбари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Исламской Республики Пакистан Махмуда Курейши.
Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Исламской Республики Пакистан Махмуда Курейши. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайшийни қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайшийни қабул қилди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари жадал суръатлар билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.
Июль ойида Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар стратегик шериклик принципларига асосланган икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқчини бошлаб берди.
Узбекистан, США, Пакистан и Афганистан создали новую площадку консультаций - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2021
“АҚШ-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон” - янги маслаҳатлашувлар платформаси
Ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайший Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда Ўзбекистон етакчисига минтақада барқарорлик ва равнақни таъминлаш борасидаги фаол саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорлик билдирди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Афғонистондаги вазият ривожига алоҳида эътибор қаратилди. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш жиҳатлари юзасидан яқин идоралараро алоқалар ва алмашинувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Шунингдек, “Термиз – Мозори Шариф – Кобул - Пешовар” термил йўлини қуриш лойиҳасини биргаликда янада илгари суришга интилиш қатъий эканлиги тасдиқланди.
Янгиликлар лентаси
0