Миграция

Ўзбекистондан 91 нафар фуқаро ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

© Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати 91 нафар фуқаро ишлаш учун Россияга жўнаб кетди
91 нафар фуқаро ишлаш учун Россияга жўнаб кетди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
50 киши Владивастокка, 9 киши Москвага ва 32 киши Челябинскка ишлаш учун жўнаб кетди.
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Ўзбекистондан 91 нафар фуқаро ишлаш учун Россияга жўнатилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, агентлик ҳамда Россиянинг Владивосток вилоятида фаолият кўрсатаётган "Русский минтай" МЧЖ ўртасида денгиз махсулотларини қайта ишлаш учун бўш иш ўринларига Ўзбекситон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган.
Повседневная жизнь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2021
Миграция
Қирқ нафар фуқаро ишлаш учун Россияга жўнаб кетди
Унга асосан, танловдан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг 50 нафари белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилиб, суғурта хизматлари кўрсатилган. Мигрантлар Фарғона халқаро аэропорти орқали Владивастокка жўнаб кетган. Йўл ва турар жой харажатлари иш берувчи томонидан қопланган.
Шунингдек, агентлик ва Россиянинг "МобиСтафф" корхонаси ўртасида имзоланган келишувга асосан 9 нафар фуқаро Тошкент Москва йўналишидаги авиарейс орқали жўнаб кетган.
Бундан ташқари, "Промэкскавация" корхонаси ўртасида имзоланган келишувга асосан 32 нафар фуқаро Бухоро–Челябинск йўналишидаги авиарейс орқали ишлаш учун ташкилий тартибда Россияга жўнатилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала