Россия

Россия Афғонистондан ўзининг ва бошқа давлатлар фуқароларини эвакуация қилади

© Sputnik / Фотобанкка ўтишЗаправка топливом грузового самолета Ил-76МД во время эвакуации граждан РФ из Афганистана.
Заправка топливом грузового самолета Ил-76МД во время эвакуации граждан РФ из Афганистана. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
Россия президенти Владимир Путин топшириғи билан фуқароларни Афғонистондан эвакуацияси ташкиллаштирилган.
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Россия мудофаа вазирлиги Афғонистондан Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Украинанинг 500 нафардан зиёд фуқаросини олиб чиқади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 25 август куни Россия президенти Владимир Путин топшириғи билан мудофаа вазири Сергей Шойгу томонидан фуқароларни Афғонистондан ҳарбий-транспорт авиацияси самолётлари ёрдамида эвакуацияси ташкиллаштирилган.
Эвакуированные из Афганистана в самолете Airbus A400 ВВС Германии в Ташкенте, Узбекистан. Снимок сделан 21 августа 2021 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Германия Кобулдан Тошкент орқали икки мингдан зиёд кишини эвакуация қилди
Эвакуация учун тўртта ҳарбий-транспорт самолётларидан ташкил топган авиагуруҳ тузилган. Жалб қилинган ҳар бир самолёт Афғонистондан олиб чиқиладиган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун ҳарбий шифокор ва ҳамширалар бригадалари, зарур ускуналар ҳамда дори-дармонлар, ичимлик сув, озиқ-овқат ва адёллар билан таъминланган
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала