Россия

Россияда "Катиба Тавҳид вал-Жиҳод"* гуруҳининг 31 террорчиси қўлга олинди - видео

© Sputnik / ФСБ РФ / Фотобанкка ўтишФСБ РФ пресекла деятельность террористической организации
ФСБ РФ пресекла деятельность террористической организации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
Россия махсус операция натижасида "Катиба Тавҳид вал-Жиҳод"* гуруҳининг 31 нафар террорчисини қўлга олди.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. ФХХ ИИВ ва Росгвардия ходимлари билан биргаликда "Катиба Тавҳид вал-Жиҳод" гуруҳининг (Россияда тақиқланган) 31 нафар террорчисини қўлга олди.
Махсус операция Москва, Новосибирск, Новосибирск вилояти, Якутск, Красноярск ва Канскда ўтказилди.
Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ аъзолари ёлланганларни уруш зоналарига жўнатиб, Суриядаги террорчиларни молиялаштиришган, шунингдек, террорчилик жиноятларини содир этишга чақиришган.
Уларда тақиқланган диний адабиётлар, тарғибот видеолари, шунингдек алоқа, электрон ахборот йиғиш воситалари ва банк карталари аниқланди.
Жиноят иши қўзғатилди, тезкор-қидирув тадбирлари давом этмоқда.
"Катиба Тавҳид вал Жиҳод"* - радикал террорчилик гуруҳи бўлиб, у Яқин Шарқда қатор терактларни содир этган.
* 2019 йилда Москва округ ҳарбий суди қарори билан Россияда унинг фаолияти тақиқланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала