Тошкентдан Москвага учган самолёт носозлик туфайли аэропортга қайтди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишСамолет авиакомпании "Аэрофлот" на взлетной полосе Международного аэропорта Шереметьево
Самолет авиакомпании Аэрофлот на взлетной полосе Международного аэропорта Шереметьево - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
Oбуна бўлиш
Тошкент-Москва йўналишида парвоз қилаётган самолёт техник сабабларга кўра ортга қайтишга мажбур бўлган.
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Бугун, 25 август куни, Тошкент-Москва йўналишида парвозни амалга ошираётган "Аэрофлот" авиакомпаниясининг СУ-7103 рейси манзилга етмасдан ортга қайтишига мажбур бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Тошкент аэропорти вакилига таянган ҳолда хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аэропортидан жадвалга мувофиқ соат 05:10 да учиб кетган лайнер соат 07:00 да техник носозлик сабаб учиш майдонига қайтиб келган.
Аэропорт вакили ҳозирда лайнер аэропортнинг фавқулодда йўлагида экани, бортда бўлганлардан ҳеч ким жароҳатланмаганини билдирган.
Янгиликлар лентаси
0