Колумнистлар

“Улкан мағлубият”: НАТО ўзини дафн қилмоқда

© AFP / WAKIL KOHSARШтаб операции "Решительная поддержка" в Зеленой зоне в Кабуле
Штаб операции Решительная поддержка в Зеленой зоне в Кабуле  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
Афғонистондаги мувафаққиятсизлик АҚШнинг барча ҳарбий иттифоқчиларига таъсир кўрсатмай қолмади.
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. НАТО блокига номзод шўрпешоналар ҳақида нима ҳам дейиш мумкин? Грузин ва украинларни, америка қизиқиши доирасига нима сабабдан кириб олганлари номаълум, уларнинг хўжайинлари шунчаки ташлаб кетишди – дунёнинг бир четига, ўта хавфли жойга.
Биргина Кобулдаги Америка базасида бугун 400 нафарча одам қолиб кетди. Улар шартнома асосида америкаликлар учун ишлашарди, толиблар сақланаётган қамоқхонани қўриқлашарди. Ҳозир толиблар озодликка чиқишда ва улардан қуролларини тортиб олишди, лекин ҳозирча, умуман олганда, хафа қилишмаяпти.
Украиналик ёлланмалар Россия ҳукуматидан улар ортидан самолёт жўнатишни сўрашди. Нима сабабдан бу ҳайратга солмайди? Америкаликлар учун ишлаган афғонларни ҳам, афтидан, руслар қутқаришлари керак бўлади. Ҳар доимгидек.
Эмблема NATO - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Колумнистлар
НАТО саммитининг қўрқинчли якуни: альянс РФ ва МДҲга сохта "айблар" учун таҳдид қилмоқда
Аммо америкаликлар ўзларининг энг яқин ҳамкорлари, НАТОнинг тўлақонли аъзолари бўлган мамлакатлар билан ҳам яхши муносабатда бўлишмади. Америкаликларнинг қочиши сабаб юзага келган хаос на немислар, на голландлар, на чехларнинг ўз фуқароларини Кобул аэропортидан олиб кета олишига имкон бермади.
Америкаликлар ҳеч билан маслаҳатлашмасдан 31 августни эвакуациянинг охирги куни деб эълон қилишди. Фуқароларимизнинг тақдири не кечади, деган савол билан юзланишмоқда НАТО бўйича иттифоқдошлар. Вашингтон бунга жавоб бермаяпти.
АҚШ ҳамкорларининг ўйлай бошлаганларининг ажабланарли жойи йўқ. Дунёдаги энг кучли деб ҳисобланувчи армиянинг шиддат билан қочиши уларда турли шубҳалар туғдирди. Америкаликлар Афғонистонда нафақат одамларни, балки жанговар самолёт, вертолёт, зиҳрли техника ва қурол-аслаҳаларни қолдириб кетишди.
Буларнинг бари НАТО бўйича ҳамкорлардан яширинчи тузилган қандайдир махфий келишувлар эвазига жўрттага юз миллион долларлик қурол-яроқни ташлаб кетишгандай бўлиб кўринади. Бу ҳақда бир неча ўн юз минглик “шиппакли соқоллилар” мисли кўрилмаган тезлик билан мамлакат ва унинг пойтахтини эгаллаб олгани айтиб турибди. Америкаликлар буни олдиндар билан бўлишлари ва ҳозирлик кўрган бўлишлари мумкин. Унинг НАТО бўйича иттифоқдошлари учун эса бу ёқимсиз сюрприз бўлди.
Ситуация в Киеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2021
Колумнистлар
Cобиқ совет иттифоқ давлатлари учун Украина дарслари
Аслида толиблар билан бир томонлама битим АҚШда азалдан ишлаб чиқилган. 2010 йилда “Халқаро тинчлик учун” Карнеги жамғармаси маъруза чоп қилганди. Унда жангарилар билан ярашишнинг турли вариантлари муҳокама қилинган – вилоятларни америкапараст ҳукумат ва “Толибон”* ўртасида тасқимлашдан тортиб “ўзининг” диктаторини тайинлашга қадар. Бари “Хавфсизлик деморкатиядан муҳимроқ” шиори остида.
2018-2020 йилларда Американинг Афғонистондаги собиқ элчиси Залмай Халилзад Трамп маъмурияти номидан “Толибон”* вакиллари билан махфий музокаралар ўтказган. Улар 2020 йил толиблар билан битим тузиш билан якунланди. Бу Вашингтоннинг ташаббускорлик иши эди. Оқ уй НАТо бўйича европалик иттифоқдошларига ўз режаларини очиқламан.
2021 йилда давлат котиби Энтони Блинкен ҳамида Покистон ҳукумати билан қўнғироқлашиб турган, июнь ойида эса МРБ раҳбари Уильмс Бернс Исломободга учганди. Покистон деярои расмий равишда “Толибон”*ни боқиб келади. Жаноб Бернс Покистон ҳукумати билан нималарга келишиб олгани ҳаммага қизиқ эди, аммо музокаралар мазмуни махфийлаштирилди.
Боз устига иттифоқдошларнинг ҳаммаси тушунишарди ва ўз ўйинларини олиб боришди. Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес журналистларга охирги йилда Афғонистонда бирлашган контингентни қолдириш учун турк ва италян ҳарбийлари билан келишишга уринганини тан олди.
Музокаралар ими-жимида олиб борилган, албатта. Вашингтонда бундан бехабар бўлишган. Аммо натижада ғояни амалга ошириб бўлмайдиган деб топишди.
Аналитика
НАТО Қора денгиз бўйича аниқ қарорга келди - Россия жавоби қандай бўлади?
Иттифоқчиларни Вашингтон уларни ўз қўшинларини олиб чиқиш факти олдида қолдиргани ғазаблантиради – маслаҳатсиз, муҳокамасиз, ҳеч қандай дипломатик ишсиз. Албатта, омма олдида блок якдиллигини кўрсатишга тўғри келади. Аммо етакчи европалик сиёсатчиларнинг аччиғи чиқаётгани истар-истамас аён бўлмоқда.
Ҳатто “Brexit”дан кейин АҚШга тўлиқ тобе бўлиб олган Англияда мутлақо бошқача гап-сўзлар янгамоқда. Собиқ бош вазир Тони Блэр АҚШнинг амалдаги президенти “имбецил” деб атади. Амалдаги бош вазир Борис Жонсон “уйқусириган Жога қараганда, Трамп билан ишлар яхшироқ борганини” билдирди. Кейин у ҳеч қачон бундай демаганини айтди, аммо ибора иқтибос тарзида тарқалиб кетди.
Ангела Меркель уни Германиянинг янги канцерлигига мўлжаллаётган Армин Лашетнинг фикрича, Афғонистондан қўшинларнинг олиб чиқилиши “НАТО блокининг бутун тарихидаги энг улкан мағлубият бўлган”.
Франция президенти Эммануэл Макрон Байдонга сим қоқиб, уни мамлакатдан афғонларни олиб чиқишдан бош тортгани учун кескин танқид қилди. Франция президентининг жаҳлини тушуниш мумкин: америкалик ҳамкорлар уддабуронлик билан афғон қочоқлари масаласини европаликлар устига ташлаб қўйди.
Ўн минглаб ноқонуний мигрантлар яқин кунларда Европа ва Британияга ёпирилади, улар орасида қанча эҳтимолий террорчилар бўлишини ўйлашнинг ўзи даҳшат. Агарда европаликлар чегарани ёпишга уринишса, Вашингтон омма олдида уларни бағритошлик учун пўстакларини қоқади.
Америкаликлар нафақат НАТО бўйича ҳамкорларини камситишди. Уларни боши берк кўчага киргизиб қўйди. Агар ЕИ мамлакатлари раҳбарлари Афғонистондан ўз фуқароларини чиқариб ололмаса, ҳалқ ғалаёни уларнинг юқори лавозимларидан маҳрум қилиши мумкин. Агар Европа мамлакатларига афғон қочоқлари ёпирилиб келса, вазият бундан баттар бўлади.
Бироқ эҳтимолий истиқболлар бундан-да даҳшатлироқ. Кейинги сафар америкалик сиёсатчилар қўшинларни қаерга юборишмоқчи? Европалик аскарларнинг улар ортидан қаерга судралиши керак бўлади, қаерда ва нима учун жон бериш керак? Афғонистонда, эслатамиз, НАТО блокидан уч ярим мингдан зиёд ҳарбийлар ҳалок бўлди. Нима учун? Нима учун улар жонларини фидо қилишди?
Уильям Бернс и Майкл Макфол посетили МИД РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
ОАВ: Америка МРБ раҳбари “Толибон”* сиёсий офиси етакчиси билан яширинча учрашди
Европаликларнинг қўрқинчли туши АҚШ уларни Хитой билан жанг қилишга олиб кетиши ҳақидаги ғоя бўлди. Бу охири йўқ уруш бўлиши ва қурбонлар сон-саноқсиз бўлиши билан таҳдид солади. Оқ уй ўз мағлубиятини тан олиб, ўз вақтида ҳамкорларини сотиб, жанг майданидан жуфтакни ростлаб қолсачи. Бундай воқеалар ривожи кимга керак?
Агар Вашингтон собиқ Иттифоқ ҳудудида жанг қилишга қарор қилсачи? Лекин бу мавзу наточи зобитларнинг ғамгин киноясига сабаб бўлади.
“Афғонистондан кейин Америка дунёси поёнига етди – НАТОники ҳам”, - дея ёзади таниқли инглиз таҳлилчиси Саймон Тисдалл.
Европанинг ҳарбий обрўи билан биргаликла унинг маънавий обрўи ҳам кетмоқда: АҚШ сайёранинг турли жойларида гегемонияни таъминлаб берган ўша “юмшоқ куч”. Афғонистондаги мағлубият Штатларнинг Европа тақдиридаги ролини қайдан кўриб чиқишнинг дебочаси бўлди.
Бир пайтлар НАТО Европани айёрона “совет таҳдидидан” ҳимоя қилади деб айтилганди. Аллақачон бундан таҳдид йўқ. Бугунги кунда АҚШ якка тартибда блокдан ўзининг сиёсий воситаси сифатидан фойдаланмоқда ва унга аъзо мамлакатларни уни сақлаш учун солиққа тортмоқда. Иттифоқдошларини ҳимоя қилиш ўрнига уларни охири вой бўлган ишларга тортмоқда. Кейин эса уларни бутун дунё кўз ўнгида ташлаб кетмоқда.
Заправка топливом грузового самолета Ил-76МД во время эвакуации граждан РФ из Афганистана. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
Россия
Россия Афғонистондан ўзининг ва бошқа давлатлар фуқароларини эвакуация қилади
НАТОга аъзолик учун икки букилаётган украинлар ва грузинларнинг, Тони билан айтгандек, “чуқур мулоҳаза” қилишларининг фурсати. Бу, айниқса, Кобулда қолиб кетганларга тааллуқли. Уларнинг вақти бисёр – бил-да дунё тақдири ҳақида фикр юрит ва рус самолётини кут. Шояд олиб кетса сени.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Манба: РИА Новости.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала