Маданият

Алишер Навоий ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАлишер Навои возвышается над алеей
Алишер Навои возвышается над алеей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Кинематография агентлигининг буюртмасига биноан “Алишер Навоий” номли ҳужжатли фильм ишланди.
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмаси асосида “Халқ юраги” туркумига кирувчи “Алишер Навоий” номли ҳужжатли тарихий фильм суратга олинди.
Агентлик матбуот хизмати хабарига кўра, картина ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси Алишер Навоий шахсига бўлган қарашларнинг янгича талқини асосида ишланган. Унда тарихий-бадиий реконструкциялар, компьютер графикаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети вакиллари – навоийшунос олимларнинг интервьюларидан фойдаланилган.
Памятник Амиру Темуру в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2021
Маданият
Туркия кинокомпанияси билан ҳамкорликда Амир Темур ҳақида сериал суратга олинади
Сценарий муаллифи Фурқат Усмонов, саҳналаштируви режиссёр Шоҳрух Расулов. Ролларни Муҳаммад Рафиқов, Элмурод Шодиев, Ғайрат Боймирзаев, Анвар Азимов, Асал Абдуллаева, Али Чориев ижро этишган.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, шу кунга қадар “Халқ юраги” туркумидан “Огаҳий”, “Заҳириддин Муҳаммад Бобур”, “Зулфия”, “Муҳаммад Юсуф”, “Бердақ” каби жами 24 та фильм ишланди. Улар бугунги кунда давлат ва нодавлат телеканаллари орқали намойиш этилмоқда.
“Алишер Навоий” фильм “Spektre” студияси томонидан ишланган. Мазкур картина ҳам Мустақиллик байрами арафасида томошабинлар эътиборига ҳавола қилинади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала