Дунёда

Аргентинада “Спутник V” вакцинасидан сўнг ҳимоя қачон шаклланиши аниқланди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишМедицинский работник демонстрирует флакон с I компонентом вакцины Гам-КОВИД-Вак
Медицинский работник демонстрирует флакон с I компонентом вакцины Гам-КОВИД-Вак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Россиянинг “Спутник V” препарати билан эмланганидан кейин коронавирус инфекциясидан ҳимоя 6 ой давомида аста-секин ўсишни бошлайди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Россиянинг “Спутник V” препарати билан эмланганидан кейин коронавирус инфекциясидан ҳимоя 6 ой давомида аста-секин ўсишни бошлайди. Аргентиналик олимлар шундай хулосага келишди, тадқиқот medrxiv.org порталида берилган.
Тажрибаларга турли институт ва тиббиёт муассасалари мутахассислари жалб қилинди, хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Буэнос-Айрес университети, Сент-Луисдаги Вашингтон Америка университети ва бошқалар.
Мигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом Спутник Лайт на территории ТЦ Садовод в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2021
Жамият
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Спутник V” вакцинаси давлат рўйхатидан ўтказилади
Тадқиқотчилар Россия вакцинаси билан эмланган одамларниннг 1,8 минг қон зардоби намунасини ўрганиб чиқишди. Намуналар январидан августигача олинди. Олимлар антитаначаларнинг шаклланиши ва "альфа" (Британия), "бета" (Жанубий Африка), "гамма" (Бразилия), "дельта" (Ҳиндистон) ва "лямбда" (Перу) штаммларига қарши туриш хусусиятини кузатдилар.
Россиялик тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси аргентиналикларнинг илмий ишидан парчалар препаратга бағишланган веб-сайтга жойлаштирди. Маълумотда коронавируснинг мутацияларни ўз ичига олган янги штаммларидан ҳимояланиш эмлашдан кейинги олти ой ичида "нейтраллаштирувчи антитаначаларнинг нейтраллаштирувчи самарадорлигининг ошиши натижасида" кучайиши қайд этилган. Бу, айниқса, "бета" ва "гамма" штаммларида кўринган.
Мигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом Спутник Лайт на территории ТЦ Садовод в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Россия
"Спутник Лайт" ва Pfizer вакциналари бирикмаси дельта-штаммдан кучлироқ ҳимоялаши мумкин
Аргентиналик олимлар томонидан олиб борилган ишлар, эмлашдан кейин 120 кундан кейин антитаначаларни орларни зарарсизлантириш қобилияти эмлашдан кейин 42 кун давомида кузатилган кўрсаткичларга нисбатан сезиларли даражада ошганини тасдиқлади.
“Спутник V” вакцинаси Аргентинада ўтган йилнинг декабр ойида рўйхатга олинган. Аргентина бу вакцинани қўллашга рухсат берган Россия ва Беларусдан кейин дунёдаги учинчи давлат ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала