Ишдан бўшатилган банк ходимасига иш ҳақи ва маънавий зарар ундириб берилди - БП

© SputnikКошелек с деньгами
Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Oбуна бўлиш
Собиқ банк ходимаси Н.Файзиевага 31 млн. сўм иш ҳақи, 6 млн. сўмдан ортиқ маънавий зарар ундириш белгиланди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Бош прокуратура фуқаро Н.Файзиеванинг меҳнат низосига оид суд қарорларидан норозилиги ҳақидаги мурожаатини ўрганиб чиқди.
Аниқланишича, Н.Файзиева “Пойтахтбанк” АЖда ишлаб келиб, банкнинг ташаббусига кўра, 11.09.2019 йилда ишдан бўшатилган.
Лекин банк касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Н.Файзиева билан меҳнат шартномасини бекор қилишда қонун талабларига риоя этилмаган.
Сотрудник Бюро принудительного исполнения обходит должников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
МИБ ходими қарийб 590 млн сўмни ўзлаштириб юборган – Бош прокуратура
Биринчи инстанция суди иш ҳолатларига тўғри баҳо берган ҳолда даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган бўлсада, апелляция ва кассация инстанцияси судлари қонунга зид равишда унинг талабларини рад этиб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилган.
Мазкур суд ажримларига нисбатан Бош прокуратура томонидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест келтирилди.
Иш 19.08.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўрилиб, Бош прокуратура протести қаноатлантирилди.
Натижада Н.Файзиевага 31 млн. сўм иш ҳақи, 6 млн. сўмдан ортиқ маънавий зарар ундириш белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0