Жамият

Коронавирусга қарши эмлашга вақтинчалик ва доимий монелик қилувчи ҳолатлар белгиланди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишМедик готовит шприц с вакциной
Медик готовит шприц с вакциной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловлар махсус комиссия томонидан белгиланади.
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан оммавий эмлаш жараёнларида амал қилиниши керак бўлган асосий қоидалар айта кўриб чиқилди. эмлашга вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловлар бўлган тақдирда амалга ошириладиган ишлар белгиланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, эмланиши лозим бўлган аҳоли вакиллари шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан бирламчи тиббий-санитария бўғини муассасаларининг рўйхатхонасига мурожаат қилади ва оилавий шифокор томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, унинг хулосаси фуқаронинг тиббий картасида қайд қилинади.
Эмланишга қарши тиббий кўрсатма мавжуд бўлса, у ҳолда эмлашга вақтинчалик ёки доимий тиббий чеклов қўйилади.
Вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловлар фақат даволаш-профилактика муассасалари раҳбарияти томонидан тасдиқланган махсус комиссия томонидан белгиланади.
Вақтинчалик қарши кўрсатмалар:
коронавирус касаллигининг ўткир шакли бўлган беморлар;
лабораторияда СОVID-19 мусбат натижа берган, бироқ клиник белгилар бўлмаган шахслар;
коронавирус касаллиги билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлар карантин муддати тугаганидан кейин эмланади.
Эмлашга узоқ муддатли ва доимий монеликлар:
анамнезида оғир аллергик реакциялари (анафилактик шок) бўлган шахслар (тасдиқловчи тиббий ҳужжат бўлганда);
ҳомиладор ва эмизикли аёллар (вакцинанинг ушбу контингентга хавфсизлиги тўғрисида маълумот етарли эмаслиги сабабли);
18 ёшгача бўлган болалар;
анамнезида туғма ёки орттирилган иммунотанқислик ҳолати, ОИВ инфекцияси бўлган беморлар;
вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахслар.
Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг тавсияларига ва вакциналарнинг йўриқномаларига асосланган ҳолда эмлашдаги интервал 21 кундан 12 ҳафтагача белгиланади.
Ўзбекистонда шу кунгача 13 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган ва 1,55 миллиондан зиёд фуқаро тўлиқ эмланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала