Жамият

Ўзбекистонда энди ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлар 6 ойгача қамалиши мумкин

CC0 / Unsplash / Jametlene Reskp / Щенки. Иллюстративное фото
Щенки. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш учун жавобгарлик кучайтирилди.
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолади.
Қонун билан Жиноят кодексида бир нечта янги жиноий жавобгарлик турлари белгиланди.
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса – 12 млн 250 минг сўм жаримадан 6 ойгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо чоралари қўлланилиши белгиланди.
Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида тайёрлаш ёхуд қайта ишлаш учун асбоб-ускуналарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки ўтказиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Выставка котят КоШарики Шоу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2020
Жамият
Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлар озодликдан маҳрум қилиниши мумкин
Аввалроқ Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганларни жиноий жавобгарликка тортишни таклиф этган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала