Ҳодисалар

Ўзбекистонга қарийб 100 кило наркотик олиб кирмоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди

© Sputnik Амир ИсаевУничтожение незаконных наркотических веществ, архивное фото
Уничтожение  незаконных наркотических веществ, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Жами 96,6 килограмм оғирликдаги гиёҳвандлик воситаларининг республика ҳудудига яширинча олиб кирилишининг олди олинди.
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Сурхондарё вилоятида божхоначилар қарийб 100 килога яқин гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уринган ҳайдовчини ушлади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, "Сариосиё" чегара божхона постига 25 август куни тунги соат 03:30 ларда қўшни давлат фуқароси бошқарувидаги “Mercedes-Benz” русумли юк автотранспорт воситаси кириб келган.
Ҳайдовчи ҳужжатларда кўрсатилганидек, автотранспорт воситасига 20 тонна оғирликдаги ип калава юкланганини айтади.
Аммо автомобиль тиркамаси белгиланган тартибда хизмат ити кўмагида божхона кўригидан ўтказилганида, тиркаманинг олд томони пастки қисмига хуфиёна тарзда жами 93 дона полиэтилен ўрамлар яширилгани фош қилинган.
Мероприятие по уничтожению наркотических средств  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Жамият
“Заҳри қотил”: Тошкентда 1,3 тонна гиёҳванд моддалар ёқиб юборилди — видео
Яшил ва қизил ранглардаги 82 та ўрамга 85 килограмм 505 грамм оғирликдаги героин ҳамда 11 дона сариқ рангли ўрамга 11 килограмм 425 грамм оғирликдаги гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.
Жами 96 килограмм 930 грамм оғирликдаги наркотик мусодара қилинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ 53 та ҳолатларда 55 нафар чет эл фуқаролари ушлангани хабар қилинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала