Польша президенти Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди

© AFP / KENZO TRIBOUILLARDПрезидент Польши Аджей Дуда
Президент Польши Аджей Дуда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Oбуна бўлиш
Мирзиёев ва Дуда Афғонистондаги воқеаларнинг ривожланиши нуқтаи назаридан минтақадаги жорий вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Польша президенти Анжей Дуда билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Етакчилар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни, шу жумладан сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги самарали шерикликни давом эттириш масалаларини кўриб чиқдилар.
Таъкидланишича, давлат раҳбарлари Афғонистондаги воқеаларнинг ривожланиши нуқтаи назаридан минтақадаги жорий вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
“Польша Президенти фуқароларни Афғонистондан мамлакатимиз ҳудуди орқали Польшага эвакуация қилиш бўйича гуманитар операцияларни амалга оширишга кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун самимий миннатдорлик билдирди”, - дейилган хабарда.
Афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш мақсадида яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Спецпредставитель президента Узбекистан по Афганистану Исматулла Иргашев и Чрезвычайный и Полномочный посол Великобритании в Узбекистане Тим Торлот - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
Британия элчиси Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди
Янгиликлар лентаси
0