Сиёсат

Президент қатор вазирлар ва ҳокимларни мукофотлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Шавкат Мирзиёев фармони билан давлат хизматчилари, тадбиркорлар ва иқтисодий-ижтимоий соҳа ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди.
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармон билан жами бўлиб 500 нафардан зиёд киши, жумладан, 30 нафардан ортиқ ҳоким, бир қатор вазирлар, давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимлари турли мукофотларга лойиқ топилган.
Фармонга кўра,
Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов – “Меҳнат шуҳрати” ордени билан;
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков – “Меҳнат шуҳрати” ордени билан;
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов – “Дўстлик” ордени билан;
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов – “Содиқ хизматлари учун” медали билан;
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов – “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор” фахрий унвони билан;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев – “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.
Тақдирланганларнинг 33 нафари ҳокимлардир. Жумладан, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев – “”Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони;
Жиззах ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари Эргаш Солиев ҳамда Фарҳод Эрманов “Меҳнат шуҳрати” орденига сазовор бўлган.
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйида танишиш мумкин.
Муножат Йулчева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
Жамият
Тўрт киши “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала