Ҳодисалар

Қашқадарёда ота маст ҳолатда ўғлини темир бўлаги билан уриб ўлдирди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Жанжал вақтида ота ўғлини темир бўлаги билан бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.
ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Қашқадарёда маст ота ўғлини темир бўлаги билан уриб, ўлдириб қўйди, деб хабар Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Ҳодиса Чироқчи туманида юз берган.
Туманнинг ИИБ навбатчилик қисмига "Тарағай" МФЙда яшовчи А.Б.нинг ўз уйида вафот этгани ҳақидаги хабар келиб тушгач, воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи чиққан.
Аниқланишича, 25 август кунига ўтар кечаси А.Б спиртли ичимлик истеъмол қилиб, яшаш уйига келиб, ўғли А.Б. билан ўзаро оғзаки тортишиб, жанжаллашиб қолган.
Машина ДПС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Ҳодисалар
“Мен замминистрнинг иккинчи хотиниман”: Тошкентда қоидабузар аёл жанжал кўтарди
Жанжал вақтида ота ўғлини темир бўлаги билан бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.
Оғир тан жароҳатлари олган ўғил 25 август куни яшаш уйида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 25.08.2021 йилда Чироқчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан А.Б.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши бўйича фуқаро А.Б. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала