Сохта ўт ўчирувчилар ва мўри тозаловчилар бизнеси Ўзбекистонда оммалашмоқда

© МВД РУзВ Алатском районе обнаружены фальшивые пожарные и трубочисты
В Алатском районе обнаружены фальшивые пожарные и трубочисты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Oбуна бўлиш
Бухоро вилояти Олот туманида сохта ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар аниқланди
ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати 2020-2021 йиллар давомида вилоятнинг Олот туманида сохта ўт ўчирувчилар ва мўри тозаловчилар "иш қилгани" ҳақида хабар берди.
ИИВ маълумотига кўра, номаълум шахслар туманда яшовчи фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриб, дудбуронларини тозалаш, ўт ўчириш хизмати кўрсатиш, электр энергияси тармоқларини кўздан кечириб, аҳолидан ва ижтимоий соҳа объектларидан гарчи бирор-бир хизмат кўрсатмаган бўлсалар-да, хизмат кўрсатганликларини билдириб, 49 та ҳолатда 25 000 сўмдан пул маблағларини йиғиб олиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2021
Марказий банк фуқароларни фирибгарлардан огоҳликка чақирди
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас тергов ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Натижада ушбу жиноятни, Бухоро тумани Работиқалмоқ маҳалласида яшовчи, 1994 й.т. "Газ ва электрдан махсус назорат" МЧЖ раҳбари Ж.М. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу фуқаронинг яна шу каби жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Бухорода 17 кишига Москвага сохта авиачипта сотган фирибгарлар қўлга олинди
"Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар сизнинг хонадонингиз ёки ишхонангизга келиб маълум ҳақ эвазига дудбуронларни тозалаш, ўт ўчириш хизмати кўрсатиш, электр энергияси тармоқларини кўздан кечириб амалда ҳеч қандай хизматлар кўрсатмайдиган ушбу тоифа шахслар тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз ички ишлар бошқармасининг 102 автоматлаштирилган тизим орқали хабар беришингизни сўраб қоламиз", - дейилади ИИВ хабарида.
Янгиликлар лентаси
0