Статқўм: Ўзбекистонда 30 йилда туғилишлар сони 16,4 фоизга ошган

© Unsplash / Paulina H.Младенец держит мягкую игрушку
Младенец держит мягкую игрушку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2020 йилда 436 351 нафар ўғил бола ва 405 466 нафар қиз бола туғилган.
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилда туғилганлар сони 841 817 нафарни ташкил этган. Шундан 436 351 нафари (51,8 %) ўғил болалар, 405 466 киши (49,2 %) қиз болалардир. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Қўмита хабарига кўра, 1991 йилда 723 420 киши туғилган. Шундан 372 193 нафари (51,4 %) ўғил болалар, 351 227 нафари (49,6 %) қиз болалар.
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси 34,6 млн. кишини ташкил этмоқда.

Фестиваль молодежи в Чирчике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Ўзбекистон аҳолисининг этник таркиби маълум қилинди
Янгиликлар лентаси
0