Жамият

Тошкент метрополитени иш жадвалига ўзгартириш киритилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНа одной из станций
На одной из станций - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Янги жадвал билан Чилонзор ва Сергели йўналишларида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 3 дақиқани ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. 30 августдан бошлаб поездлар қатнови бўйича янги жадвал жорий этилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати.хабар бермоқда.
Унга кўра:
Чилонзор йўналиши соат 07:30 дан 9:00 гача бўлган эрталабки тиғиз вақтда 3 дақиқа оралиқда ва кечқурунги "тиғиз" вақтда 16:30 дан 19:30 гача 4 дақиқа оралиқда;
Ўзбекистон йўналиши соат 07:30 дан 09:00 гача бўлган эрталабки тиғиз вақтда 4 дақиқа оралиқда ва кечқурунги "тиғиз" вақтда 16:30 дан 19:30 гача 5 дақиқа ташкил этилади.
Таъкидланишича, яқин кунларда Тошкентга 20 та янги ва замонавий метро вагонлари олиб келиниши кутилмоқда.
“Улардан 5 та метропоездни шакллантирилади, бу эса энг гавжум ҳисобланган Чилонзор йўналишининг сезиларли даражада туширилишига хизмат қилиши шубҳасиз”, - дейилган хабарда.
В Ташкент при поддержке ВЭБ.РФ отправлены 20 новых вагонов метро ТМХ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2021
Иқтисод
Россиядан Ўзбекистонга 20 та замонавий метро вагонлари юборилди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала