Умумий овқатланиш корхоналари йил охиригача ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишРесторан
Ресторан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Oбуна бўлиш
Президент қарори билан 2021 йил 1 сентябрдан 31 декабргача умумий овқатланиш корхоналари ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади.
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 25 август куни “Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.
Қарорга кўра, коронавирус пандемияси даврида умумий овқатланиш ва туризм соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил 1 сентябрдан:
2021 йил 31 декабргача умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;
2023 йил 1 сентябргача туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.
Умумий овқатланиш корхоналари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда тегишли солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаши мумкин.
Ресторан в Париже - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Ўзбекистонда кафе ва ресторанларга махсус QR-кодни кўрсатган ҳолда кириш мумкин бўлади
Шунингдек, қарор билан тижорат банкларининг умумий овқатланиш соҳасида хизмат кўрсатувчи мижозларини молиявий соғломлаштириш учун банк хизматларининг турли хил инструментларидан фойдаланиб, улар қўшимча қўллаб-қувватланади.
Эслатиб ўтамиз, умумий овқатланиш объекти 2021 йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қилиниши ҳақида Шавкат Мирзиёев 20 август куни тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотда маълум бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0