Кобулдаги портлашлар оқибатида 1300 нафардан ортиқ киши жароҳатланди

© AFP 2023 / Shakib Rahmani Афганские жители напротив американских солдатов в аэропорту Кабула
Афганские жители напротив американских солдатов в аэропорту Кабула  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2021
Oбуна бўлиш
Кобул аэропорти яқинидаги портлашларда 1,3 минг нафардан ортиқ киши жароҳатланди.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Кобул аэропорти яқинидаги портлашларда 1,3 минг нафардан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда РИА Новостига мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манба маълум қилди.
Терактлар оқибатида 60 киши ҳалок бўлди, 1338 киши ярадор бўлди.
Люди бегут к терминалу Кабульского аэропорта после захвата президентского дворца группировкой Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Кобул аэропортида портлаш юз берди
Бундан аввал Wall Street Journal нашри камида 90 афғон ҳалок бўлгани ҳақида ёзди. Шунингдек, Пентагон маълумотларига кўра, 13 нафар америкалик аскар ҳалок бўлди.
Куни кеча Кобул аэропорти яқинида иккита портлаш юз берди – улардан биттаси – Baron отели яқинида, у ерда хорижликлар, жумладан АҚШ ва Британия фуқаролари бўлган. Биринчи портлашни худкуш-террорчи амалга оширди, кейинчалик автомобил портлади.
ОАВ "Ислом давлат"* аэропортга қилинган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олганини хабар қилди. Вашингтон бу ҳужумларда "ИШИД"*га кирувчи “Вилоят Хуросон” иштирок этган деб ҳисоблайди.
АҚШ президенти Жо Байден “Вилоят Хуросон” етакчилари ва объектларига зарба бериш тўғрисида буйруқ берди.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
Янгиликлар лентаси
0