Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Мирзиёев Афғонистондаги вазият бўйича муносабат билдирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил месторождение "Ёшлик-1" Алмалыкского горно-металлургического комбината
Шавкат Мирзиёев посетил  месторождение Ёшлик-1 Алмалыкского горно-металлургического комбината - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2021
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги вазият бўйича муносабат билдирди.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги вазият бўйича муносабат билдирди.
“Афғонистондаги вазият ҳаммамизни ўйга солиши табиий. Хавотир олманглар, мудофаа қудратимиз ҳар қандай вазиятга тайёр, вазиятни назорат қилиб турибмиз. Лекин мени ўйлантиргани - улар бизнинг жонажон қўшнимиз, улар ҳам кўчиб кета олмайди, биз ҳам.
Мана, кечадан бошлаб жафокаш афғон халқига кўмак бўлиш мақсадида Ҳайратон кўпригини вақтинча ишга туширдик. Чунки Афғонистон халқи ҳозир ёрдамга муҳтож, агар улар тинчлик сари ҳаракат қилсалар, биз уларга кўмакчи бўламиз.
Афганские жители напротив американских солдатов в аэропорту Кабула  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Кобулдаги портлашлар оқибатида 1300 нафардан ортиқ киши жароҳатланди
Бошқа давлатлардан келаётган озиқ-овқатни поездлар орқали етказиб берамиз, ўзимиз ҳам бунга ҳисса қўшамиз. Чунки Мозори Шариф шаҳрига ягона темирйўл биз орқали ўтади.
Толиблар билан икки йил олдин мулоқот олиб боргандик, ҳали ҳеч бир давлат бу ишни қилмаганда мен улар билан мулоқот қилиш бўйича топшириқ бергандим. Уларнинг Доҳадаги раҳбари Бародар жаноблари ўшанда Ўзбекистон томонига бирорта ўқ отилмаслиги бўйича ваъда берганди. Ваъдасини бажараётгани учун ҳам улар билан мулоқот қилиб туришимиз табиий.
Биз учун халқимизнинг тинчлиги керак. Халқимиз тинч бўлиши учун, ким бўлишидан қатъий назар, исталган томон билан гаплашаман. Афғонистонда шундай ҳолат бўлишидан икки йил олдинги таҳлилларимиз далолат берган эди”, деди президент.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала