Жамият

Мустақиллик байрами тадбирлари очиқ майдонларда ўтказилади

© Pexels / Jonas Von WerneФейерверк
Фейерверк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2021
Мустақиллик байрами муносабати билан очиқ майдонларда сайиллар, концерт томошалари ва кўнгилочар дастурлар ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Сўнгги кунларда республикада коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари нисбатан барқарорлашаётганини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами тадбирларини кўтаринки рухда ўтказиш мақсадида Корақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида очиқ майдонларда сайиллар, концерт томошалари ва кўнгил очар дастурларни ташкил этиш борасидаги тегишли ташкилотлар томонидан берилган таклифлар маъқулланди.
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
Жамият
Президент Мустақиллик байрами муносабати билан бир гуруҳ марҳум ижодкорларни мукофотлади
Мустақилликнинг ўттиз йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишни таъминлашга масъуллар томонидан байрам тадбирларига ташриф буюрувчиларни ниқоб тақишлари, ижтимоий масофани сақлашлари, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назоратини кучайтиришни таъминлаш шартлиги белгиланди.
"Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам тадбирлари ўтказиладиган майдонларда, шунингдек, ташкилот, корхона, муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларда ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётларига риоя этилишини сўраб қолади", - дейилган вазирлик хабарида.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала