Жамият

Ўзбекистон: 1200 дан ортиқ ковид ва пневмония, 9 киши вафот этди

© CC0 / Unsplash / Quinten BraemМакет коронавируса
Макет коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2021
Ўзбекистонда сутка давомида 841 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 153 204 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Сутка давомида 841 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 153 204 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (87), Андижон вилоятида (41), Бухоро вилоятида (17), Жиззах вилоятида (28), Қашқадарё вилоятида (15), Навоий вилоятида (15), Наманган вилоятида (38), Самарқанд вилоятида (79), Сирдарё вилоятида (18), Сурхондарё вилоятида (51), Фарғона вилоятида (83), Хоразм вилоятида (22), Тошкент вилоятида (105), Тошкент шаҳрида (242) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Помидор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2021
Жамият
Ўзбекистонда помидордан коронавирусга қарши вакцина яратилди

Пневмония ҳолатлари

361 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 22 505 нафарга етди. 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 159 нафарга етди.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 145 693 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 6 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 1056 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 214,6 миллиондан ошди, 4,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (38,2 млн), Ҳиндистонда (32,5 млн), Бразилияда (20,6 млн).
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала