Ўзбекистон халқ артисти, марҳум Ботир Зокиров “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди

© Sputnik / Алексей Варфоломеев / Медиабанкка ўтишСолисты ансамбля "Ялла" Фарух и Батыр Закировы
Солисты ансамбля Ялла Фарух и Батыр Закировы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг фармони билан Ботир Зокиров “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Ўзбекистон президентининг фармони билан Ботир Зокиров “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди.
Ўзбек эстрадаси асосчиси, санъаткор Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан тақдирланди.
Ботир Зокиров фонди ижрочилар танлови эълон қилди
“Ўзининг буюк истеъдоди, ноёб ва бетакрор ижоди билан ўзбек эстрада санъатига асос солиб, миллий маданиятимизни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этишга қўшган беқиёс ҳиссаси, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги унутилмас хизматларини инобатга олиб ҳамда таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан халқимизнинг ардоқли фарзанди, буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти, марҳум Ботир Каримович Зокиров ‘Эл-юрт ҳурмати’ ордени билан мукофотлансин”, - дейилган ҳужжатда.
Президентнинг 2020 йил 2 декабрдаги қарорига мувофиқ, 2021 йилда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллиги нишонланади. Тошкентда санъаткор ҳайкалини ўрнатиш белгиланган.
Ўзбек эстрада хонандаси, драматург ва актёр 1936 йил 26 апрелда Москвада туғилган.
Ўзбекистонда эстрада санъатининг шаклланиши ва ривожланиши унинг номи билан боғлиқ.
1965 йилда Ўзбекистон ССР халқ артисти унвонини олди. 1985 йил 23 январда Тошкентда вафот этди. У Тошкентдаги Чиғатой қабристонига дафн этилган.
Янгиликлар лентаси
0