Акушерга зўрлик қилган собиқ ички ишлар ходими қўлга олинди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишСледственный изолятор, архивное фото
Следственный изолятор, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2021
Oбуна бўлиш
Фарғонада акушер-гинекологга зўрлик қилган собиқ ички ишлар ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда эркак кишининг Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасининг туғуруқхона бўлими акушер-гинекологининг сочидан тортиб судрагани акс этган лавҳа ортидан Фарғона вилояти ИИБ муносабат билдирди.
Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлимида келини М.С. дунёга келтирган ўғил чақалоқнинг 27-август куни вафот этганлигидан хабар топган қайнота С.С. туғуруқ бўлимида ишловчи акушер-гинеколог Ю.А.нинг сочидан тортиб, уриб-дўппослаб, ходимга тан жароҳати етказган.
Сотрудник Бюро принудительного исполнения обходит должников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2021
Бухорода қарзни ундиришга келган МИБ ходими корхона раҳбари томонидан калтакланди
Терговга қадар текширув натижасига кўра, С.С.га нисбатан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Жиноят иши бўйича Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, фуқаро С.С. муқаддам ички ишлар органларида хизмат қилиб, сурункали равишда хизмат интизомини бузиб, ички ишлар органлари ходимларига номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун, салбий сабабларга кўра, 2002 йилда ички ишлар органларидан бўшатилган.
Андижонда она ўғлини калтаклаб, тиланчилик қилишга мажбурлаётгани айтилмоқда
Жиноят ишининг тергови Фарғона вилояти прокурори ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан назоратга олинган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борди.
"2021 йилнинг 25 август куни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Нурсуҳ қишлоғида истиқомат қилувчи 1998 йилда туғилган фуқаро М.С. туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимига "ҳомиладорлик 2, туғруқ 2, ҳомиладорликнинг 39 ҳафтаси. Туғруқнинг биринчи даври" ташхиси билан қабул қилиниб, 26 август куни соат 16:00ларда тирик, жинси ўғил, 3200 грамм вазнли, аммо оғир аҳволдаги чақалоқни дунёга келтирган.
Кулак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Сурхондарёда бир гуруҳ шахслар ХДП депутатини калтаклади
Туғруқни акушер-гинеколог Ю.А. ва шифокор-неонатолог Ҳ.Н қабул қилган. Дастлабки тиббий текширувлар натижасида болада она қорнидалик даврида эмбрионал ривожланиш ва ҳомила органларининг пайдо бўлиши бузилгани ва нуқсонли ривожлангани аниқланган. Натижада гўдак тўлиқ ривожланмаган органлар билан туғилган. Қолаверса, чақалоқда туғма нуқсонлар кузатилиб, боланинг ўпкаси 70 фоизга ривожланмаган.
Шу боис, чақалоқ зудлик билан интенсив терапия хонасига ўтказилиб, унга зарур реанимацион ёрдам кўрсатилган. Бироқ боланинг ўпкаси ўз фаолиятини бажармаганлиги сабабли унда оғир асфиксия ҳолати кузатилган.
Кулак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Чироқчида калтакланган ўқитувчи иши юзасидан жиноий иш очилди
Афсуски, тиббиёт ходимлари томонидан олиб борилган керакли реанимацион чора-тадбирларга қарамасдан гўдак 2021 йилнинг 27 август куни соат чамаси 12:20да "Ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги" ташхисидан вафот этган. Шундан сўнг чақалоқ мурдаси ва тиббий ҳужжатлар паталогоанатомик текширувга юборилган.
Шифокор-неонатолог Ҳ.Н чақалоқ вафот этганлиги сабабли шу куни соат чамаси 12:30ларда гўдакнинг буваси, фуқаро С.С.ни чақириб, унга вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилган. Бироқ С.С. муассаса туғруқ бўлимининг врачлар хонасида туғруқ тарихларини ёзиб ўтирган ва туғруқни олиб борган акушер-гинеколог Ю.А.нинг олдига бориб, сабабсиз унинг сочидан тортиб, ташқарига судраб олиб чиқиб, жиддий тан жароҳати етказган.
Энг ачинарлиси, дастлабки маълумотларга қараганда, ушбу зўравонлик ҳаракатини содир этган шахс, яъни 1971 йилда туғилган фуқаро С.С. ўз вақтида ички ишлар органлари тизимида ишлаб, нафақага чиққан.
Тиббий текширув давомида жабрланган шифокор Ю.А.га мия чайқалиши ташхиси қўйилган. Айни пайтда шифокор туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам маркази жарроҳлик бўлимида даво муолажаларини олмоқда", дейилган ССВ матбуот хизмати хабарида.
Янгиликлар лентаси
0