Москва мэри “депорт” ва “запрет” қўйилган мигрантлар сонини маълум қилди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишПрибытие поезда Ташкент-Москва
Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2021
Oбуна бўлиш
Собяниннинг сўзларига кўра, ўн етти ярим минг нафар мигрантга Россияга кириш учун “запрет” қўйилди.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. МДҲ давлатларидан қарийб 200 киши тартиббузарлик учун Москвадан депортация қилинди. Бу рақамларни Россия пойтахти мери Сергей Собянин ўз шахсий блогида келтирди.
Шунингдек, унга кўра, 17,5 минг мигрантнинг Россияга кириши тақиқланди.

Сўнгги пайтларда бир нечта жиддий қонунбузарликлар, оммавий муштлашувларр содир бўлди. Бундай кетмайди. Бундай меҳмонлардан мамнун эмасмиз. Шу боис сўнгги ойларда полиция қаттиқ рейдлар ўтказди.

Выборы мэра Москвы - Sputnik Ўзбекистон
Сергей Собянин
Москва мэри
Унинг сўзларига кўра, сўнгги вақтда 800 та жиноий иш қўзғатилди, 200 нафарга яқин киши депортация қилинди, 17,5 минг кишига мамлакатга кириш тақиқланган.
Собянин МДҲ давлатларидан анъанавий равишда юз минглаб мигрант ишга жойлашиш учун Москвага келишини эслатди.
Унинг сўзларига кўра, уларнинг кўпчилиги қонунга бўйсунади: патент олиб, тўловларни ўз вақтида тўлайди.
Ҳозир Москвада 800 мингга яқин чет эллик истиқомат қилади, бу бир йил аввалгига қараганда 200 мингга кам. Пойтахт ИИББ маълумотларига кўра, булар асосан Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари.
Россияга виза билан келган чет элликлар орасида, асосан, Хитой фуқаролари - 13%, Туркия ва Вьетнам фуқаролари - 10%.
Эслатиб ўтамиз, 13 июл куни “Кузминки” метро станциясида Марказий Осиё давлатларидан келган 200-400 нафар мигрант иштирокида оммавий муштлашув юз берганди.
Янгиликлар лентаси
0