Москвада яна оммавий муштлашув: салкам 50 киши ушланди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишПолицейский рейд
Полицейский рейд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2021
Oбуна бўлиш
Москва марказида юз берган оммавий муштлашувдан сўнг қарийб 50 киши ушланди.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Москва марказида юз берган оммавий муштлашувдан сўнг қарийб 50 киши ушланди, деб хабар берди РИА Новостига Москва ИИВ бош бошқармаси матбуот хизмати.
Полиция маълумотларига кўра, воқеа кеча кечқурун Бауманская кўчасида содир бўлди.
Гувоҳлардан бирининг айтишича, муштлашувни бир неча киши бошлашди, улар ўртасида низо келиб чиққан, лекин полиция келишига қадар ҳаммаси ғойиб бўлди.
Воқеага алоқадорлигини текшириш, шунингдек гувоҳларни аниқлаш учун 49 киши полиция бўлимига олиб келинди. Улардан 15 нафарига нисбатан майда безорилик тўғрисида баённома тузилди, қолганлари билан профилактик суҳбат ўтказилди.
Жароҳат олганлар ҳақида маълумот йўқ. Полиция текширув ўтказмоқда.
Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2021
Москва мэри “депорт” ва “запрет” қўйилган мигрантлар сонини маълум қилди
Бу сўнгги вақтда Москвада содир бўлган биринчи воқеа эмас. Шу кунларда Адмирал Корнилов кўчасидаги хостелда мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Полиция 20 нафардан ортиқ кишини қўлга олди, уларнинг ҳаммаси 12 суткага қамоққа олинди.
Июл ойида "Кузминки" метро бекати яқинида муштлашувда Марказий Осиёдан келган 200 нафага яқин мигрант қатнашди. Ўшанда 102 киши изоляторларга олиб келинди.
Москва мэри Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, полиция томонидан оммавий муштлашув ва бошқа қонунбузарликлар юзасидан 800 та жиноий иш қўзғатилди. 200 нафарга яқин мигрант депортация қилинди, 17,5 минг нафар кишига мамлакатга кириш тақиқланди.
Янгиликлар лентаси
0