Жамият

Uzbekistan Airways Москвага илк лоукост-ташувларни бошлайди: чипталар нархи

© UzairwaysНовый Airbus A320neo Узбекских авиалиний
Новый Airbus A320neo Узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2021
Uzbekistan Airways “Тошкент-Москва” йўналишида илк лоукост-ташувларни амалга оширишни бошлайди.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Uzbekistan Airways илк лоукост-ташувларни амалга оширишни бошлайди, деб маълум қилди авиакомпания матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, Тошкент-Москва йўналишидаги биринчи рейс 30 август куни бажарилади.
Тошкент-Москва йўналишидаги авичипта нархи 1 490 645 сўмдан, Тошкент-Москва-Тошкент йўналишида эса 2 833 750 сўмдан бошланади.
Самолет Airbus 320 Узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2021
Жамият
Uzbekistan Airways Москвага янги моделга асосланган авиақатновларни бошлайди
Чипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.
Куни кеча Uzbekistan Airways авиакомпанияси янги моделга асосланган авиаташувлар бошланишини эълон қилганди.
Янги моделдаги авиаташувлар “Uzbekistan Express” номи остида авиакомпаниядаги мавжуд линияларда парвозларни амалга оширади.
"Тўлиқ иқтисодий класс"га (эконом) ўтказилган Airbus A320 ҳаво кемасида Тошкент-Москва-Тошкент йўналиши бўйича амалга оширади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала