Жамият

“Foreign Languages” телерадиоканали ташкил этилади

© Unsplash / Erik Mclean Пульт от телевизора
Пульт от телевизора - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2021
Телеканал ўз дастурларини бир кеча-кундузда 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатади.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. “Foreign Languages” хорижий тиллар телерадиоканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Oilaviy” телеканали негизида хорижий тилларга ихтисослаштирилган “Foreign Languages” хорижий тиллар телерадиоканали ташкил этилади.
Телеканал ўз дастурларини бир кеча-кундузда 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатади, бунда ҳар куни камида 3 соат эфир вақти хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилади.
Болалар учун мўлжалланган хорижий тилдаги телевизион асарлар дубляжсиз, асл тилида, зарур ҳолларда ўзбек, инглиз ва рус тилларида титрли таржима қилган ҳолда эфирга узатилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала