Сурхондарёда “Malibu” ҳайдовчиси йўлда кетаётган юк машинасини ўққа тутди

CC0 / pixabay / Пистолет в руке. Иллюстративное фото
Пистолет в руке. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2021
Oбуна бўлиш
Бойсун туманида ҳайдовчи "КамАЗ" юк машинасига пневматик тўппонча билан 2 марта ўқ узган.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Сурхондарё вилояти Бойсун туманида юк машинасини пневаматик тўппончасидан ўққа тутган ҳайдовчига қарши жиноий иш очилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 27 август куни соат 16:34 атрофида туманнинг Шифобулоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобил йўлида рўй берган. "Malibu" ҳайдовчиси Д.М. "КамАЗ" юк машинасига қарата тўппончадан 2 марта ўқ узган.
Аптечка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Қаршилик эркак дўстининг кўзига тўппончадан ўқ узди
Ҳозирда тўппонча, 1 дона магазин ва ўқлар текшириб кўриш учун ҳужжатлаштириб олинган.
Д.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Янгиликлар лентаси
0