Жамият

Хоразмлик аёлнинг саломатлиги билан рўй берган ҳолат эмланишга боғлиқ эмас – ССВ

Шприц - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2021
Аниқланишича, аёл гепатит С ва иккала кўз миопия енгил даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. ССВ ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида вакцина олгандан сўнг аҳволи оғирлашгани айтилган фуқаро юзасидан қўшимча маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, видеолавҳадаги фуқаро С.Ё. 30 ёшда. У илгари менингит белгилари билан муолажа олган, гепатит С ва иккала кўз миопия енгил даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган.
Фуқаро 27 август куни шифокор кўригидан ўтказилиб, вакцина олишга қарши кўрсатма бўлмаганлиги сабабли коронавирусга қарши эмланган ва оилавий шифокор кузатувида бўлган. Вакцина олгандан кейин ҳеч қандай ножўя таъсирлар кузатилмагач, акаси С.О.нинг уйига кетган.
Вакцинация Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2021
Ҳодисалар
Вакцина олганидан кейин фуқаронинг аҳволи оғирлашгани айтилмоқда: ССВ текширувни бошлади
Шу куни тунги соат чамаси 21:17ларда С.Ёда умумий ҳолсизлик, қўл-оёқ тортишиши, нафас қисиши каби белгилар кузатилган ва шундан сўнг фуқаронинг яқинлари тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Тиббий бригада томонидан С.Ёга “Вегетотомир дистонияси” дастлабки ташхиси қўйилиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Сўнг у текширув ва даволаш учун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Хоразм филиалига олиб борилган. У даволаш муассасаси қабул бўлимида невропатолог шифокор томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, белгиланган стандартлар асосида зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ва кузатувда бўлиши тушунтирилган. Бироқ, фуқаро шифохонада ётишдан бош тортган.
“Видеомурожаатда кўзи кўрмай қолганлиги қайд этилган С.Ё. мазкур даволаш муассасаси қабулхонасига тез ёрдам машинасидан мустақил тушиб, шифокор қабулига ўзи юриб кирганлиги ва юриб чиқиб кетганлиги видеолавҳада айтилган сўзлар ҳақиқатга мос келмаслигини кўрсатади”, - дейилган хабарда.
Бундан ташқари, бугун Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Ғайрат Қориев бошчилигидаги нейрохирург, инфекционист, невропатолог, офтальмолог ва иммунолог каби қатор мутахассислар С.Ё.ни яна бир бор тиббий кўрикдан ўтказган. Кўрик давомида С.Ё.нинг аҳволи қониқарли, нафас олиши ва юрак уриши меъёридалиги маълум бўлган. Қолаверса, унинг кўз тубида патологик ўзгаришлар аниқланмаган. Айни пайтда С.Ё. ўзини яхши ҳис қилмоқда.
“Тиббий кўрикдан ўтказган бош мутахассисларнинг якуний хулосаларига кўра, фуқаро С.Ё.нинг бир кун аввалги соғлиғидаги ўзгаришлар эмлаш билан боғлиқ эмаслиги ойдинлашган”, - дейилган вазирлик хабарида.
ССВ бугунги кунда мамлакатга олиб келинаётган ва бутун дунёда қўлланилаётган коронавирусга қарши вакциналар бўйича маълум қарши кўрсатмалар бўлиб, энг асосий монеъликлардан бири бу - анафилактик шок эканини эслатган.
Ушбу ҳолат аввал бошқа дорилар ёки вакцинага нисбатан қандайдир реакциялар ва анафилактик шок юз берган беморлардагина кузатилиши мумкин. Бошқа ҳеч бир инсонда бундай нохуш ҳолат рўй бермайди. Вакцина қилишга энг асосий монъеликлардан бири ҳисобланган анафилактик шок ҳолати вакцина қилингандан кейин 30 дақиқа ичида рўй бериши мумкин.
Медик готовит шприц с вакциной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Жамият
Коронавирусга қарши эмлашга вақтинчалик ва доимий монелик қилувчи ҳолатлар белгиланди
Таъкидланишчиа, хоразмлик С.Ё. эса эмлашдан аввал ҳамда вакцина олгандан сўнг тиббий кўрикдан ўтказилган ва ҳеч қандай салбий таъсирлар кузатилмагандан сўнггина уйига рухсат берилган.
Агар С.Ё.нинг соғлигидаги салбий ўзгаришлар чиндан ҳам вакцина билан боғлиқ бўлганида, унда 30 дақиқа ичида анафилактик шок ёки бир нуқтага қараб, қотиб қолиш ҳолати кузатилган бўларди. Бироқ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада кўриш мумкинки, С.Ё.нинг эс-хуши жойида, ён-атрофидаги гап-сўзларни эшитиб, тушуниб турибди, ҳеч қандай судурги ҳолатлари йўқ.
Вазирлик фуқаролардан коронавирусга қарши эмлаш тадбирларига тўғри муносабатда бўлишларини, вакцина ҳақида фикр билдиришдан аввал масалага мулоҳаза билан ёндошишларини, ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кимнидир обрўсизлантириш, аҳоли ўртасида эмлаш бўйича нотўғри тассаввур уйғотиш мақсадида фойдаланмасликларини сўраб қолган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала