Дунёда

Дунёдаги энг ишончли валюта қайсилиги айтилди

© PiqselsШвейцарские франки
Швейцарские франки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2021
Россиялик таҳлилчининг фикрича, швейцария франки дунёдаги энг барқарор ва ишончли валюталардан бири саналади.
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Швейцария франки дунёдаги энг барқарор ва ишончли валюталардан биридир. Бу ҳақда “БКС Мир инвестиций” жамғарма бозори бўйича эксперт Дмитрий Бабин “Прайм” агентлиги билан суҳбатда маълум қилди.
Иқтисодчининг таъкидлашича, франкнинг барқарорлиги меҳнатнинг юқори ихтисослашгани ва бизнес юритиш учун кўнгилдагидек шарт-шароитлари билан ажралиб турувчи Швейцария иқтисодиётига бевосита боғлиқ.
“Дунёдаги энг йирик олтинни қайта ишловчи ҳамда Европанинг амалдаги банк ва молия пойтахти бўлган ҳолда мамлакат ҳақиқатдан дунёдаги энг ишончли молиявий-иқтисодий тизимларидан бири сифатида обрўга эга”, - деди таҳлилчи.
У ўтган йили коронавирус пандемия сабаб барча бозорлар жабр кўрганини эслатди. Швейцария франки эса бозорлар қайта тикланаётган пайтда кескин кўтарилиб, мустаҳкамланишда давом этган.
“Галдаги инқироз яна Швейцария франкини ишончли ҳимояли валюта сифатида исботлашини тахмин қилиш мумкин”, - деб ҳисоблайди Бабин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала