Жамият

Ҳафта охирида ҳаво +39 даражагача кўтарилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровКишлак Янгитурмуш
Кишлак Янгитурмуш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2021
Сентябрь ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади.
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Август ойининг охирги кунлари Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида қуруқ ва ҳудди ёз ойларидек иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
Фақат Тошкент вилоятида ҳамда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Бу жануби-ғарбий Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши билан боғлиқдир.
Республика бўйлаб баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати ушбу кунларда кечалари +15...+20, кундуз кунлари +30...+35 даражани ташкил этади.
Сентябрь ойининг биринчи беш кунлигида Мустақиллик байрамини нишонлаш кунларида Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади.
Республиканинг барча ҳудудида кучсиз, баъзи жойларда бироз шамоллар билан асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва ҳафтанинг охирига келиб кундуз кунлари термометр устуни +36...+39 даражагача кўтарилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала