Жамият

Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг 90 минг доза иккинчи компоненти келтирилди

© Минздрав УзбекистанаВ Ташкент доставили 90 тысяч доз вакцины "Спутник V"
В Ташкент доставили 90 тысяч доз вакцины Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2021
Улар ушбу вакцинанинг 1-компонентини қабул қилган фуқароларни иккинчи босқичда эмлаш учун мўлжалланган.
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Ўзбекистонга коронавирусга қарши яна 90 минг доза “Спутник V” вакцинаси келтирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Ҳозиргина "Спутник V" вакцинасининг 90 минг дозалик 2-компоненти юртимизга олиб келинди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, вакцинанинг бу компоненти ушбу вакцинанинг 1-компонентини қабул қилган фуқароларни иккинчи босқичда эмлаш учун мўлжалланган.
Шундай қилиб, мамлакатга келтирилган жами вакцина 17 миллион 946 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.
Помидор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2021
Жамият
Ўзбекистонда помидордан коронавирусга қарши вакцина яратилди
Улардан: 460 000 дозаси "Спутник V", 986 480 дозаси AstraZeneca, 13 500 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001, 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.
Сўнгги маълумотларга кўра, айни кунгача мамлакатда жами 14 миллион дозадан зиёд вакцинадан фойдаланилган. 1,7 миллиондан ортиқ киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала