Парадзюдо бўйича Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади

© AFP / PHILIP FONGУчкун Куранбаев
Учкун Куранбаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2021
Oбуна бўлиш
Мамлакат парадзюдочилари 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Кеча, 29 август куни, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида парадзюдо дастури ўз ниҳоясига етди.
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси хабарига кўра, ўзбекистонлик умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашган. Мамлакат парадзюдочилари 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган.
Учқун Қуронбоев (-66 кг) ва Феруз Сайидов (-73 кг) олтин медалга сазовор бўлган ҳолда Паралимпия чемпиони бўлган. Довурхон Кароматов (-81 кг) ва Парвина Самандарова (-57 кг) кумуш медалга эга чиққан. Шариф Халилов (-100 кг) ва Нафиса Шерипбоева (-63 кг) мамлакатга “бронза” тақдим этган.
Таъкидланишича, парадзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига жами 12 нафар спортчи билан йўл олган эди. Шулардан 7 нафари эркаклар, 5 нафари аёллар.
Церемония зажжения Паралимпийского огня в Токио - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
“Қанот ёз”: Токиода Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими
Токио шаҳрига етиб боргач, 3 нафар парадзюдочи – Лобар Хуррамова, Севинч Салаева ҳамда Васила Алибоевада коронавирус аниқланди ва шу сабабли улар мусобақада иштирок эта олишмади. Яна бир спортчи Шуҳрат Бобоев бронза медали учун беллашувни давом эттираётган эди, бироқ кутилмаган жароҳат туфайли у ҳам курашдан чиқди. Ширин Шарипов эса ҳакамлар томонидан рақибига нисбатан қоидага зид усулни қўллагани учун четлатилди.
“Шунга қарамасдан, татамида ҳақиқий ирода намойиш эта олган Ўзбекистон пара дзюдочилари умумжамоа ҳисобида Буюк Британия, Эрон ва Бразилия каби терма жамоаларни ортда қолдиришга эришди”, - дейилган хабарда.
Бобуржон Омонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2021
Паралимпиада-2020: Ўзбекистон яна битта олтин ва бронза медалга эга чиқди
Янгиликлар лентаси
0