Церемония зажжения Паралимпийского огня в Токио - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон Токио-2020 XVI ёзги Паралимпия ўйинларида
Токио-2020 XVI ёзги Паралимпия ўйинлари 2021 йилнинг 24 августидан 5 сентябригача бўлиб ўтади. Ўзбекистон спортнинг 8 турида 55 та йўлланмани қўлга киритган.

Паралимпиада-2020: Ўзбекистон яна битта олтин ва бронза медалга эга чиқди

Бобуржон Омонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2021
Бобуржон Омонов Паралимпия рекордини янгилаган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Пара-енгил атлетикачи Нурхон Қурбонова “бронза”ни қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Токио шаҳрида давом этаётган XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг олтинчи кунги баҳслари Ўзбекистон вакиллари учун омадли бошланди.
Бобуржон Омонов Паралимпия рекордини янгилаган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Спортчи ядрони 14.06 метр масофага улоқтиришга муваффақ бўлди.
Таъкидлаш жоизки, бу борада жаҳон рекорди ҳам айнан Омоновга тегишли. Бобуржон БААда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 14.31 метр натижа қайд этган ҳолда рекорд ўрнатган эди, деб эслатади Туризм ва спорт вазирлиги.
Яна бир пара-енгил атлетикачи Нурхон Қурбонова F54 тоифасида кечган баҳсда Қурбонова 7.77 метр натижа қайд этиб, шахсий кўрсаткичини янгилади. Шу билан бирга ушбу натижа унга бронза медалини ҳам тақдим қилди.
Нурхон Курбанова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2021
Нурхон Курбанова
Шу тариқа ушбу Паралимпиададаги Ўзбекистон вакиллари қўлга киритган медаллар 14 тага етди. Шулардан 5 таси олтин, 4 таси кумуш ва қолган 5 таси бронза медалларидир.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала