Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

АҚШ ҳужуми оқибатида ўлдирилган афғон америкаликлар билан ҳамкорлик қилган

© AP Photo / Khwaja Tawfiq SediqiВзорванный автомобиль в Кабуле
Взорванный автомобиль в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2021
АҚШ ҳаво ҳужуми оқибатида ўлдирилган афғонистонлик ҳарбий Носир Нежраби америкаликлар билан ҳамкорлик қилган.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. АҚШ ҳаво ҳужуми оқибатида ўлдирилган афғонистонлик ҳарбий Носир Нежраби америкаликлар билан ҳамкорлик қилган ва АҚШга кетишни режалаштирган, дейди унинг укаси РИА Новости агентлигига.
Агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, 29 ёшли Нежраби ўн йилга яқин армияда хизмат қилган, шунингдек АҚШ махсус кучлари билан ишлаган. Толибон* Афғонистонда катта ҳужум бошлаганида, у Қандаҳор вилоятида хизмат қилаётганди. Нежраби жангарилар шаҳарга киришдан уч кун олдин пойтахтга кўчиб ўтди. Укасининг сўзларига кўра, Носир Кобулнинг қўлга олинишидан қўрққан ва у ерга АҚШга бориш учун келган; у ҳужжатларни расмийлаштиришни бошлади.
Самолет ВС США в аэропорту Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Кобулдаги терактдан сўнг америкаликлар оломонга қарата ўқ узишди – ОАВ
Пойтахтда портлаш юз берганда, ҳарбий хизматчи амакиси уйининг ҳовлисида эди. Икки ёшдан 18 ёшгача бўлган 8 та амакиваччаси ҳам кўчада бўлган, уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлди.
Нежраби аканинг айтишича, улар охирги марта фожиадан олдинги кечада гаплашган - улар Носернинг бўлажак тўйини муҳокама қилишган.
"АҚШ Афғонистонда - сиёсатда ҳам, урушда ҳам мағлубиятга учради. Энди улар бегуноҳ одамларни ўлдиришмоқда", - деди суҳбатдош.
Америка контингенти Афғонистондан чиқиб кетиши фонида Толибон* ҳужум бошлади ва йигирма йиллик уруш тугаганини эълон қилиб, барча йирик шаҳарларни эгаллади; ҳозир давлат бошқарув механизми масаласи ҳал қилинмоқда. Пойтахт шимоли-шарқидаги Панжшир жангарилар назоратидан ташқаридаги ягона вилоят бўлиб қолмоқда. Чет элликлар ҳарибийлар ва иттифоқчилар эвакуация қилингандан сўнг Кобулдаги аэропорт тўлиқ толиблар* назоратига ўтди.
Якшанба куни АҚШ учувчисиз учар қурилмаси Кобулда машинага зарба берди. АҚШ ҳарбийларига кўра, у катта миқдордаги портловчи моддаларни ташиб юрган ва аэропортга бевосита хавф солган. CNN телеканалига кўра, тўққиз нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди, улардан олти нафари бола; Al-Jazeera телеканали 12 нафар қурбон ҳақида хабар берди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала