Байрам кунларида ҳам вакцинация жараёнлари давом этади - ССВ

© Виталий БелоусовМедицинский работник набирает в шприц российскую вакцину "Спутник Лайт", применяемую для вакцинации на территории ТЦ "Садовод" в Москве.
Медицинский работник набирает в шприц российскую вакцину Спутник Лайт, применяемую для вакцинации на территории ТЦ Садовод в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2021
Oбуна бўлиш
Эмлаш пунктлари фаолияти байрам кунлари ҳам давом эттирилади.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Байрам ўтказиладиган жойларда малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича туну кун навбатчилик ташкил этилиши ҳақида соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилади.
Халқ сайиллари, болалар иштирокидаги байрам тадбирлари ўтказиладиган ва аҳоли гавжум жойларда тиббий ёрдам хизмати ташкиллаштирилади.
Шунингдек, байрам кунлари барча даволаш муассасаларида, ҳудудий оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникаларда белгиланган тартибда байрам кунлари 08:00 дан 20:00 гача фаолият кўрсатадиган шифокор ва ҳамширалардан иборат навбатчи бригадалар тузилиши белгиланди.
 Ветеринар держит в руках шприц с препаратом Карнивак-Ков от COVID-19 в ветеринарной клинике в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Ўзбекистонда эмлашнинг салбий оқибатларидан ҳимояланишга қаратилган суғурта мавжуд
Шошилинч тиббий ёрдам тизими муассасалари ва “тез ёрдам” хизмати одатдаги тартибда бир маромда узлуксиз ишлайди. Хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудларда 13 та филиали, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари тизимидаги барча бўлимлари фаолият кўрсатади.
Республикадаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда эмлаш пунктлари фаолияти байрам кунлари ҳам давом эттирилади.
Янгиликлар лентаси
0